Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Қатарнинг араб мамлакатлари талабларига доир позициясини қўллаб-қувватлади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған араб давлатларининг дипломатик зиддиятни бартараф этиш борасида Қатарга қўйган талабларининг ўринсизлигига доир позициясини қўллаб-қувватлади. Reuters агентлиги якшанба куни шу ҳақида хабар берди.
"Улар бизга ўз талаблари бўйича мурожаат қилишмаган бўлса-да, Қатардан ўз қўшинларини олиб чиқишини сўраш Туркияга нисбатан ҳақоратдир", - деди Эрдўған.
Бундан аввал Қатар араб давлатларининг дипломатик алоқаларни тиклашга доир талабларини имконсиз деб топиб, уларнинг терроризмга қарши курашишга ҳеч қандай боғлиқлик жойи йўқлиги, мақсад - мамлакат суверенитетини чеклашдан иборат эканини билдирган эди.
Қатар билан дипломатик муносабатларни узиб қўйган Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср алоқаларни тиклаш учун Доҳага 13 шарт қўйди. Олинган маълумотларга кўра, талаблар орасида - Эрон билан дипломатик алоқаларни чеклаш, Al Jazeera телеканалини ёпиш, Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатиш ва мамлакатдаги турк ҳарбий базасини бартараф қилиш кабиларни қайд этиш мумкин. Бундан ташқари, Қатар бу мамлакатларга пулли компенсация тўлаши зарур бўлади. Бу талаблар рўйхати Қатарга Кувайт томонидан етказилган.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
21:57 / 22.06.2026