Мўсулда содир этилган кучли портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
Ироқнинг Мўсул шаҳрида террорчи-худкуш содир этган портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 20 дан кўпроқ одам яраланди. Бу ҳақда Ироқ ҳарбий шифокорларига иқтибос келтирган ҳолда "Франс Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, портлаш Машаҳда даҳасида содир этилган. Худкуш ўзини шаҳарни тарк этмоқчи бўлган мўсулликлар орасида портлатган. "Худкуш одамлар ҳарбийларимиз ёнига етиб бора олмасликлари учун улар орасига кириб, портлашни содир этган", деб айтди Ироқ қуролли кучлари вакили. Шифокорлар маълумотларига кўра, қурбонлар орасида аёллар ва болалар бор.
Press TV телеканалининг маълум қилишича, Ироқ армияси мўсулликлар шаҳарни тарк эта олишлари мумкин бўлган бир нечта хавфсиз йўлак ташкиллаштиришга муваффақ бўлган.
Аввалроқ ироқлик ҳарбийлар 200 дан камроқ жангари қолаётган Мўсул марказига ҳал қилувчи ҳужумни амалга оширишга тайёргарлик кўраётгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
17:04 / 22.10.2024
Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
18:11 / 07.10.2024
Қашқадарёда газ-заправкада портлаш содир бўлди
10:06 / 12.09.2024