Туркия Қатардаги ҳарбий базасини олиб чиқмайди
Туркия Қатарнинг қатор араб давлатлари талабларига нисбатан позициясини қўллаб-қувватлайди. Ражаб Тоййиб Эрдўған 25 июнь куни Истанбулнинг Оташехир туманидаги Мимар Синан масжидидан Ҳайит намозини ўқиб чиқиб, журналистларга берган интервьюсида шу ҳақида маълум қилди.
"Қатарга қўйилган 13 пунктдан иборат талаблар халқаро ҳуқуқ нормаларига зиддир. Мамлакатларнинг суверенитетини бузиш ва ички ишларига аралашишга бўлган уринишлар давлатлараро муносабатлар нуқтаи назаридан нотўғри. Бундай ёндашув буткул хато", - дея таъкидлади президент.
Турк давлати раҳбари Қатар дуч келаётган санкциялар, шунингдек Анқаранинг бу мамлакатни қўллаб-қувватлаш ҳаракатларига диққатни қаратди.
"Давлатлараро муносабатларда санкциялар қўллаш тажрибаси нотўғри. Биз Қатарни қўллаб-қувватлаш учун зарур барча чораларни кўрамиз, чунки халқаро ҳуқуқ нормалари қўпол равишда бузилаётгани яққол намоён бўлмоқда. Шунингдек бу масалада Кувайтнинг воситачилик хатти-ҳаракатларини ҳам қўллаб-қувватлаймиз. Умид қиламизки, Саудия Арабистони Доҳа атрофидаги инқирозни тартибга келтириш борасида бундай кўламли мамлакатга хос бўлган керакли қарорларни қабул қилади", - деди Эрдўған.
Шунингдек давлат раҳбари Қатардан ҳарбий базани олиб чиқишга доир маълумотларга изоҳ берди.
"Мен Саудия Арабистони қироли билан суҳбатда шахсан шу масалани кўтардим ва у бу масалани кўриб чиқишга ваъда берди. Бугунги ҳолатга кўра, Ар-Риёддан ҳали жавоб келмади. Қатардан турк ҳарбий базасининг олиб чиқилишига доир чақириқларга келсак, бу Туркияга нисбатан ҳурматсизликдир. Анқара икки томонлама муносабатларни кимлар биландир муҳокама қилмоқчи эмас", - деди президент.
Эрдўған Рамазон ҳайити Ислом оламининг тинчлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик даракчиси бўлишига умид билдирди.
Мавзуга оид
17:35 / 16.10.2024
“Бу ерда талабанинг янги билимларни ўзи хоҳлаб ўрганиши биринчи ўринда туради” — Ню-Йорк университетининг ўзбекистонлик талабаси
09:10 / 03.10.2024
Ўзбекистонликлар Қатарга ишга юборилади
23:15 / 27.09.2024
Финландия Россия билан чегарага НАТО штабини жойлаштиради
10:40 / 13.09.2024