Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко: Россия Украинадан “Шимолий оқим-2” орқали қасос олмоқчи
Украина президенти Пётр Порошенконинг маълум қилишича, Россия “Шимолий оқим-2” газ қувурини Киевга, Стокҳольм арбитражининг “Нафтогаз” ва “Газпром” ўртасидаги баҳсда украиналар компанияси тарафини олгани учун қасд қилиб қурмоқда.
Сиёсатчининг Украина телеканалларига берган интервьюсида таъкидлашича, лойиҳа на иқтисодий, на энергетик мақсадларга эга. Қайд этилишича, у “Украина учун фавқулодда жиддий таҳдиддир”.
“Мақсад – Украинани транзит учун олувчи икки миллиард доллардан маҳрум қилиш. Бу Стокҳольм учун қасос олиш, бу коррупцияга қарши қатъий ислоҳотлар учун қасос”, - дея Порошенконинг сўзларини келтиради Zn.ua.
Бундан ташқари, унинг хабар беришича, АҚШ Украинани тўла қўллаб-қувватлашини кўрсатиб берди.
Маълумот учун, “Шимолий оқим-2” лойиҳаси Россиядан Болтиқ денгизи орқали Германиягача йилига 55 млрд кубометр газни ўтказиш қувватига эга иккита газ қувури тармоғини қуришни назарда тутади.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
21:30 / 09.07.2026
Украина Азов денгизида Россиянинг 20 дан ортиқ кемасига зарба берди. Бу ҳақда нималар маълум?
20:36 / 09.07.2026
Путин Украина билан вазиятни янада кескинлаштиришга тайёр - ОАВ
18:02 / 09.07.2026