Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Усмонийлар давлати вақтидаги сув Европа ва АҚШда сотувга чиқарилади
Туркиянинг ичимлик суви ишлаб чиқарувчи етакчи компанияларидан бири Çenesuyu ўз маҳсулотини Европа давлатлари, АҚШ ва Хитойда сотишга интилмоқда.
Ушбу сув олинадиган Измир вилоятидаги чашмалар Усмонийлар давлати замонларидаёқ машҳур бўлган.
Çenesuyu сувининг таъмини султон Абдулазиз (1861-1876) замонларида ижод қилган шоирлар тараннум этганлар. Бу сув султонлар саройларига етказилган, Измир аҳолиси Авлиё Челеби чашмаларини "ҳаётбахш сув чашмаси" деб аташган.
Жорий йилнинг дастлабки 6 ойида Саудия Арабистони, Баҳрайн, Қатар ва БААга Çenesuyu сувидан 10 млн бутилка эскпорт қилинди.
Экспорт кўламини кенгайтириш мақсадида Çenesuyu суви намуналари сувни етказиб беришга лицензия олиш бўйича музокаралар олиб борилаётган 71 давлатга экспертизага жўнатилган.
Измир вилояти Деринжа тумани раҳбари Али Ҳайдар Булут "Анадолу" ахборот агентлигига Çenesuyu савдо маркаси Туркиянинг ичимлик суви бозоридаги энг яхшиларидан бири деб тан олинганини маълум қилди.
"Сув ўз номини Измирдаги Чене тоғидан олган. Маҳаллий чашмалардан олинган сув юмшоқроқдир, бу эса уларда тузнинг кам миқдордалиги билан боғланган", деб айтди Булут.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026