Шавкат Мирзиёев экспорт соҳасидаги камчиликлар учун қатор раҳбарларни огоҳлантирди
Бугун, 27 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилишини ўтказди. У маҳаллий маҳсулотларни хорижга экспорт қилиш мавзусига бағишланди. "Ахборот" дастурида шу ҳақида хабар берилди.
Ўзбекистон Президенти экспорт тизимида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиб, соҳадаги камчиликлар ва мутахассисларнинг масъулиятсизлигига алоҳида тўхталиб ўтди. Давлат раҳбари маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш заруратига диққатни қаратди.
Шунингдек, видеоселектор йиғилишида мамлакатнинг ҳар бир минтақаси ва соҳаси бўйича Экспорт стратегиясини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди ва бу борада амалга ошириладиган ишлар бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Видеоселектор йиғилишида баъзи раҳбарлар ишдан олиниб, баъзиларига хайфсан эълон қилинди. Жумладан, "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ва "Ўзагроэкспорт" компаниялари раҳбарлари Одилхон Рустамов ҳамда Жамшид Ҳолмуҳаммедовлар эгаллаб турган лавозимларига нолойиқ деб топилди.
Шу билан бирга, "Ўзбекчармпойабзали", "Ўзқурилишматериаллари", "Ўзбекенгилсаноат" раҳбарларига хайфсан эълон қилинди. Бундан ташқари, қатор ҳокимликлар ҳамда туман раҳбарлари мавжуд камчиликлар учун огоҳлантирилди.
Бош вазир ўринбосари Улуғбек Рўзиқулов ва ташқи савдо вазири Элёр Ғаниевга соҳадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича шошилинч чоралар кўриш вазифаси юкланди.
Мавзуга оид
21:40 / 02.10.2024
Қирғизистон Ўзбекистон туфайли гўшт экспортига вақтинчалик тақиқ жорий қилгани маълум бўлди
09:40 / 09.09.2024
Ўзбекистон радиоактив изотопли маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиши мумкин
08:40 / 09.09.2024
Экспорт қилувчилар учун ҚҚС қоплаш тартиби соддалаштирилди
13:00 / 07.09.2024