Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабалар бошпанасиз қолганлар учун чиқиндилардан уй қуришди
Жанубий Калифорния Университети қошидаги Архитектура мактаби ўқувчилари бошпанасиз қолганлар учун қайта ишланган чиқиндилардан ғилдиракли уй қуришди. Ўқув муассасаси сайтида шу ҳақида маълумот берилди.
Икки квадрат метрдан катта бўлмаган майдонга эга ёғоч уйда каравот, стол, стул ва шахсий буюмлар бор. "Иншоот" шунингдек кичик деразаларга ҳам эга. "Биз чиқиндилар ва одамлар томонидан шаҳар кўчаларига ташлаб кетилган кераксиз буюмлардан уй қурдик", - дейди ўз юк машинасида материалларни ташиган талаба Жереми Кармен.
"Бу лойиҳа ўқувчиларга уларнинг бўлғуси меъморлар сифатидаги имкониятларини кўрсатиб берди", - деди кафедра доценти Скотт Митчелл. У бошқа бир педагог билан бирга лойиҳанинг боришини назорат қилган.
Уй лотереяда ўйналди, тушган пул маблағлари бошпанасиз қолганларни қўллаб-қувватловчи икки хайрия ташкилотига топширилди.
Мавзуга оид
11:55 / 14.03.2026
Saudi Aramco Украинадан дронлар сотиб олаётгани ҳақидаги хабарни рад этди
16:28 / 13.03.2026
Уруш. Трамп ғалаба эълон қилди. Наҳотки?
15:06 / 13.03.2026
Навоийда ўқувчи 16 ёшида талабаликни нақд қилди
12:27 / 12.03.2026