«Ўзагроэкспорт» раҳбари навбатдаги видеоселекторда ишдан олинди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев экспорт режалари бўйича видеоселектор ўтказди.
«Кун.uz» манбаси маълумотига кўра, йиғилишда барча шароитлар яратилганига қарамай «Ўзагроэкспорт» экспорт режасини бажармагани қайд этилган ва компания директори Жамшид Холмуҳаммедов Абдуҳакимович лавозимидан озод этилган.
«Ўзагроэкспорт» махсус ташқи савдо компанияси 2016 йилнинг апрелида Ислом Каримов қарори билан «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси таркибида тузилганди. Компания янги тузилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти билан шуғулланади.
«Ўзагроэкспорт» 2017 йилнинг биринчи чорагида 101,8 минг тонна мева ва сабзавотни экспорт қилганди.
Президент қарори: «Ўзагроэкспорт» монополияси бекор қилинади
Мавзуга оид
13:18 / 13.08.2024
Солиқ қўмитаси йирик корхоналарнинг маҳаллий бюджетга тўловларини ҳисобга олиш тартибини жорий қилади
18:00 / 12.08.2024
Қувватидан тўлиқ фойдаланилмаётган ўқув бинолари ёшларни ўқитиш шарти билан тадбиркорларга ижарага берилади
17:13 / 12.08.2024
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича топшириқлар берилди
16:34 / 12.08.2024