Янги Зеландия элчиси Комиловга ишонч ёрлиқларини топширди
2017 йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Янги Зеландиянинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Иэн Александр Хиллни қабул қилди.
Элчи Вазирга ишонч ёрлиқларини топширди. Вазир Элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва самарали фаолият юритишида омад тилади.
Бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки томонлама шаклдаги ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.
Аввал 2009-2012-йилларда мамлакатда Янги Зеландия Элчиси сифатида аккредитация қилинган Иэн Александр Хилл ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўзининг таклифлари билан ўртоқлашди.
Учрашувда икки давлат ишбилармон доиралари ўртасида манфаатли муносабатларни фаоллаштиришга имкон берувчи савдо-иқтисодий алоқаларнинг норматив-ҳуқуқий асосини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Мавзуга оид
08:10 / 10.10.2024
ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
01:09 / 10.10.2024
Янги Зеландияда уч йил олдин фарзандлари билан уйидан қочиб кетган ота илк бор кўриниш берди
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
14:32 / 14.09.2024