Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Электр ва газ тармоқларининг 60 фоиздан ортиғи таъмирталаб аҳволда
Бугунги кунда республикамиздаги жами электр ва газ тармоқларининг 60 фоизидан ортиғи таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Бекзод Мавлонов Халқаро Пресс-клубнинг 28 июнда бўлиб ўтган сессиясида шу мавзуга тўхталди. Йиғилишда иштирок этган "Кун.уз" мухбири шу ҳақида хабар берди.

"Электр ва газ тармоқларининг 60 фоизидан ортиғи таъмирталаб аҳволга келиб қолган. Бу шу соҳа мутахассислари - "Ўзбекэнерго", "Ўзтрансгаз", "Ўзбекнефтегаз", ҳокимликлар ва барча манфаатдор идораларни жуда ташвишли ҳолатга солиши керак, чунки Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакат иқтисодиётини кўтариш, тадбиркорликни ривожлантириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва халқимиз фаровонлигини таъминлаш бўйича катта-катта дастурлар ишлаб чиқилиб, тегишли вазифалар белгиланган. Уларни амалга ошириш, биринчи навбатда, иқтисодиёт тармоқларини, қолаверса аҳолини узлуксиз электр энергияси ва газ билан таъминлашга бевосита боғлиқ. Шу мақсадда қатор фармон ва қарорлар қабул қилинмоқда.
Бунга параллель равишда тармоқларни янгилаш устида иш олиб борилмоқда. Бу жараёнга нафақат маҳаллий мутахассислар, балки хорижий мутахассислар ҳам жалб қилинмоқда. Чет эл мутахассислари Мажбурий ижро бюросини ташкил қилиш тўғрисидаги қарорни дунё миқёсидаги тўловларни амалга ошириш тизими бўйича энг оптимал вариант сифатида эътироф этишди.
Мавзуга оид
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
11:37 / 13.05.2026
«Асосий пасайиш Шўртанда» — энергетика вазири газ қазиб олиш ҳажмининг кескин қисқариб кетганига изоҳ берди
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026