Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вояга етмаган қиз фирибгарлик содир қилди
Бухоро шаҳрида яшовчи, 1982 йилда туғилган, Когон шаҳар “Чашм гавҳари” килиникаси ҳамшираси Н.Шодиева ариза орқали мурожаат қилди, деб хабар берди Кун.uz’га Бухоро ИИБ.
Маълум қилинишича, у аризада Бухоро шаҳар Алпомиш кўчаси 17/4-уйда яшовчи, 2000 йилда туғилган вояга етмаган, Бухоро Туризм коллежи 3-босқич талабаси Диана Ильичова Дмитриевна, ушбу коллежнинг 3-босқичида таҳсил оладиган қизи М.Ҳайитованинг ишончига кириб, “Арк” қўрғони олдида бир кунга тақиб туриш учун деб алдаб, баҳоси 2.500.000 сўмлик тилла билакузугини қўлга киритиб, уни “Шаҳристон” бозорида ишлайдиган М. Тўқсановага 1.100.000 сўмга сотиб, фирибгарлик жиноятини содир қилганлигини билдирган.
Ушбу ҳолат юзасидан Д.Ильичовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026