Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 13:13 / 29.06.2017
4042
1 дақиқада ўқилади
Исроилнинг коррупцияда айбланган собиқ бош вазири қамоқдан чиқарилади
Исроил ҳукумати мамлакат собиқ бош вазири Эҳуд Ольмертни қамоқдан муддатдан аввал озод этиш ҳақида қарор қабул қилди. У коррупция учун жазо муддатини ўтамоқда.
Haaretz’нинг ёзишича, Ольмерт авф этиш бўйича комиссия қарорига кўра 2 июлдаёқ озод этилиши мумкин.
Бош вазирга қарши коррупция бўйича иш 2007 йилда қўзғатилганди – у ҳукуматга раҳбарлик қила бошлаганидан бир йил ўтиб.
Ольметр ҳаммаси бўлиб бир йилдан ортиқ вақт давомида қамоқда бўлди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш