Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик хизмат ходимлари лавозимларига тайинлаш учун келишилди
Адлия вазирлиги томонидан Сирдарё вилоят ҳокимлиги бош юрисконсульти лавозимига тавсия этилган Шаҳзод Ўктамовни, “Ўзагротехмаш” АЖ бош юрисконсульти лавозимига тавсия этилган Омон Хакимджановни тавсия этилган лавозимга лаёқати ва касбига муносиблигини аниқлаш мақсадида суҳбатдан ўтказилди. Бу ҳақда Кун.uz’га Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат жараёнида уларнинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича билимлари ўрганилди.
Номзодларнинг билими, шунингдек иш тажрибаси ҳисобга олиниб, улар суҳбатдан ўтган деб топди.
Мавзуга оид
11:45 / 15.06.2026
Адвокатлар давлат муассасаларига шартнома асосида юридик хизмат кўрсатиши мумкин
08:47 / 01.06.2026
Раҳбарлик лавозимларига номзодлар сунъий интеллект орқали баҳоланиши мумкин
17:45 / 26.02.2026
Малакали юридик ёрдам: Конституция кафолатлаган ҳуқуқ ва замонавий муаммолар
14:56 / 15.01.2026