Ўзбекистон ва Туркия шифокорлари Тошкентда тажриба алмашишмоқда
Туркия-Ўзбекистон Саломатлик ҳафтаси доирасида Тошкентга келган турк шифокорлари бу ерда 70 дан ортиқ юрак-қон томир, ортопедик, урологик ва гинекологик операцияларни ўтказишади. "Анадолу" агентлиги шу ҳақида хабар берди.
Тошкентдаги тўртинчи Туркия-Ўзбекистон Саломатлик ҳафтаси TİKA (Туркиянинг ҳамкорлик ва координация агентлиги) қўллаб-қувватлаши остида икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш вазирликлари томонидан ташкиллаштирилган.
Саломатлик ҳафтаси турк ва ўзбек шифокорлари ўртасидаги биродарлик ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлайди, уларга бой тажриба билан алмашиш имконини беради, деди Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Селами Килач.
Киличнинг маълум қилишича, Саломатлик ҳафтаси доирасида Ўзбекистонга 19 нафар тажрибали турк шифокори ташриф буюрган.
Мавзуга оид
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
15:31 / 08.09.2024
Ўзбекистонда ишлаётган аёл шифокорлар сони маълум қилинди
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
20:37 / 31.07.2024