Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Хитойни КХДРга «шафқатсиз чора» қўллашга чақирди
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойга Шимолий Корея билан муносабатларда «шафқатсиз қадам» ташлашни таклиф этди. У бу ҳақда шимол корейсларининг навбатдаги ракета учиришидан кейин ўз твиттерида ёзиб қолдирган.
«Шимолий Корея яна бир ракета учирмоқда. Бу йигит ҳаётида яхши иш ҳам қилиши мумкинми? Жанубий Корея ва Япония бунга сабр қилишда давом этишига ишониш қийин. Эҳтимол, Хитой Шимолий Кореяга нисбатан ҳал қилувчи шафқатсиз қадамни ташлаши ва бу аҳмоқгарчиликни тугатар», — дея ёзган у.
Шимолий Корея 4 июль куни навбатдаги баллистик ракетани учирди. Ракета Япония махсус иқтисодий ҳудудига тушгани тахмин қилинди.
Бундан аввалроқ Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия ва Хитойни КХДР билан муносабатларда конструктив позиция танлашга чақиришини хабар қилганди.
Мавзуга оид
20:52 / 09.06.2026
Трамп NBA финалида ҳуштакбозликка учради
09:13 / 09.06.2026
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
22:26 / 07.06.2026
Бошловчи билан айтишиб кетган Трамп интервюни тўхтатди
20:25 / 07.06.2026