Жамият | 19:20 / 05.07.2017
30944
2 дақиқада ўқилади

4 қаватли бино темир йўл қуриш учун 10 метрга силжитилди

Хитойнинг Хуайбэй шаҳри (Анхой вилояти) ишчилари кўптонналик 4 қаватли бинони 10 метрга силжитишди. Бунга темир йўл линиясини ётқизиш учун ҳудудни бўшатиш сабаб бўлди. 

Ҳукумат идоралари жойлашган бино 2001 йилда қурилган. Унинг баландлиги 14 метр бўлиб, майдони 1200 кв.м.га яқин бўлган. 

Шаҳар режаларидан келиб чиққан ҳолда бино ўрнида темир йўл қурилади. У  Ланьчжоу — Ляньюньган ва Пекин — Шанхай йўналишларини ўзаро боғлайди.

Маҳаллий ҳукумат экологик ва иқтисодий омилларни ҳисоблаб чиққач, бинони бузиш ўрнига уни бошқа ўринга кўчиришга қарор қилишди. Бу вазифани ишчилар бор-йўғи 28 соат ичида уддалашди. Шу билан бино шимол томонга 10 метрга силжиди. 

Таъкидлаш керак, кўптоннали бинонинг ўрнини ўзгартириш бўйича энг йирик лойиҳалардан бири ўтган асрнинг 30-йилларида Москвада амалга оширилган. Ўшанда, транспорт магистралларини кенгайтириш мақсадида бир нечта тошли ва ёғочдан барпо қилинган уйлар кўчирилган. Бу жараён 1938 йили суратга олинган, аммо катта экран юзини кўрмаган «Янги Москва» фильмида акс этган. 

Мавзуга оид