ОАВ: Америка визаларини миллий хавфсизлик вазирлиги тақдим этиши мумкин
АҚШ паспортлари ва визаларини бериш вазифасини бажарувчи давлат департаменти бу масъулиятни тез орада миллий хавфсизлик вазирлигига бериши мумкин. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, идора томонидан ёлланган махсус консалтинг фирмасининг ички ҳисоботида тегишли тавсиялар қайд этилган. АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон ўзи бошқараётган давлат органида кенг қамровли ўзгаришларни амалга оширишга тайёргарлик доирасида шундай ҳужжатни тузиш вазифасини топширган эди.
Мазкур ҳисобот билан танишган Reuters агентлигининг қайд этишича, унда "паспортлар, визалар ва бошқа чиқиш ҳужжатларини бериш ишини миллий хавфсизлик вазирлиги ихтиёрига бериш ҳақида сўз боради". Таъкидланишича, бундай ўзгариш ташқи сиёсат маҳкамасининг "иш самарадорлигини ошириш", бюджет "харажатларини камайтириш" ҳамда мамлакат "чегараларида хавфсизликни кучайтириш"да қўл келади.
Ҳисобот муаллифлари, шунингдек, давлат департаменти раҳбариятига дипломатларнинг хорижий сафарлари муддатини узайтириш, меҳнат сифатини баҳолаш бўйича ички тизимни яхшилаш, департаментнинг "бирлаштирувчи, аниқ белгиланган" мақсадини ишлаб чиқиб, ходимларга тушунтиришни тавсия қилган.
110 саҳифали ҳисоботни тайёрлаш учун департаментнинг 35 мингдан ортиқ ходими ўртасида сўров ўтказилди. АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти томонидан 2018 йил учун ишлаб чиқилган бюджетда ташқи сиёсий фаолиятга молиявий маблағларни 28 фоизга қисқартириш ва мудофаа харажатларини 10 фоизга ошириш назарда тутилган. Шу муносабат билан, давлат департаментининг 9 фоиз атрофидаги ходимларни (2,3 минг кишига яқин) ишдан бўшатиш кутилмоқда.
Мавзуга оид
10:05
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024