Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Паспорт тизими қоидаларини бузиш санкциялари ўзгарди
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 13 июнь кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги ЎРҚ-436 сонли Қонуни талабларига мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-моддаси биринчи қисмининг санкциясидаги “уч баравари миқдорида” деган сўзлар “иккидан бир қисмидан уч бараваригача миқдорда” деган сўзлар билан алмаштирилганлиги сабабли, паспорт тизими қоидаларини бузган шахслар юзасидан ундириладиган жарима миқдорлари ушбу қонун талаблари асосида амалга оширилиши маълум қилинди. Бу ҳақида ИИББ сайтида хабар берилди.
Паспорт тизими қоидаларини такрорий бузганлик учун жорий қилинган санкциялар эса ўзгармаган, у 5 та энг кам иш ҳақи миқдоридаги жаримани кўзда тутади.
Мавзуга оид
08:22
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
08:45 / 12.06.2026