Трамп Россия сайловларга аралашган бўлиши мумкинлигини айтди
АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилдики, у Россия АҚШдаги 2016 йилги президентлик сайловларига аралашган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди. Унинг сўзлари Associated Press томонидан келтирилган.
Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатни бошқа давлатлар ҳам амалга оширган бўлиши мумкин.
«Ҳеч кимга ишонч йўқ», — дея қайд этган у.
«Менимча, кўплар аралашган. Бу кўп вақтдан буён давом этмоқда... Кўп йиллардан буён. Барак Обама президентлигида буни биларди… Августда (2016 йили). Сайлов ноябрда ўтказилган. У билиб туриб, ҳеч қандай чора кўрмаган. Нега у ҳеч қандай чора кўрмаганми? Унга бу Россия эканини айтишганди», — дея Трампнинг сўзларини келтирган РИА «Новости».
Бундан аввалроқ Трамп Польша президенти Анжей Дуда билан Варшавадаги учрашув вақтида Россиянинг Шарқий Европадаги ҳаракатлари беқарорлик келтириб чиқариш характерида эканини айтиб ўтганди.
Россия томони бир неча марта АҚШ томонининг ушбу мамлакатдаги сайловларга аралашиш бўйича ҳар қандай айбловларини инкор этиб келган.
Бу сафар ҳам Трампнинг чиқишига тезда жавоб қайтарилди.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу баёноти орқали Доналд Трамп Россия АҚШдаги сайловга аралашиши мумкинлигини тан олганига урғу қаратган.
Мавзуга оид
12:15
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда. Зеленскийнинг офисидагилар бу ҳақда қандай фикрда?
11:58
Маск, кичик Кеннеди ва Уайлс: Трампнинг атрофидагилар ким ва қайсилари янги маъмуриятда лавозим олиши мумкин?
09:58
Путин Курск областини Трамп инаугурациясигача қайтармоқчи
02:35