Жаҳон | 23:25 / 06.07.2017
9727
2 дақиқада ўқилади

Туркия бош вазири: Биз ҳамон ЕИга киришни истамоқдамиз

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Анқара ҳамон Европа Иттифоқига киришни истаётгани, бироқ айни вақтда блок ўзгариши кераклигини айтди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар бермоқда. 

6 июлда Европарламент Туркиянинг Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни тўхтатиш учун ҳисоботни маъқуллаган.

"Бу бизнинг истиқбол томондан жуда муҳим қарор эмас. Бу биз билмаган бирор нарса эмас. Бундай қарорлар олдинги ойлар ҳам қабул қилинган", деб айтди Билдирим.

Унинг айтишича, "Брюсселдаги алғов-далғовликка" қарамасдан, Туркиянинг ЕИга кириш истаги ўзгаришсиз қолади.  

"Ҳамма билиши керак, Туркия ҳамиша бошқа вариант ва бошқа йўлларга эга. Шуни унутмаслик керакки, ЕИ хавфсизлиги Туркиядан бошланади", деб қўшимча қилган Йилдирим.

ЕИнинг кўпчилик депутатлари блок Туркия конституциясига апрелдаги референдум натижаларига кўра киритилган ўзгаришларни ва 2016 йил 15 июлдаги давлат тўнтарувига уринишдан кейин Туркия ҳукуматининг хатти-ҳаракатларини қоралаши кераклигини қўллаб-қувватлашган. 

Мавзуга оид