Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ, Жанубий Корея ва Япония раҳбарлари КХДРга қарши альянсни мустаҳкамлашга келишишди
АҚШ президенти Доналд Трамп, Япония бош вазири Синдзо Абэ ва Жанубий Корея президенти Мун Жэ Ин келгусида КХДР томонидан эҳтимолий ҳужумларга жавобан уч томонлама альянсни мустаҳкамлаш бўйича келишиб олишди. Бу ҳақда давлат раҳбарларининг қўшма баёнотида айтилган.
"Уч сиёсатчи КХДР томонидан бўлиши мумкин ҳар қандай ҳужумларга қарши туриш бўйича ҳаракатларни қатъийлаштириш, эҳтимолий ҳужумларга жавоб беришга тайёр туриш бўйича альянсни мустаҳкамлашга келишиб олишди. Улар КХДР томонидан туғиладиган таҳдидга қарши уч томонлама ҳамкорликни давом эттиришади. Президент Трамп Қўшма штатлар Корея Республикаси ва Японияни ўзининг бор имконияти билан ҳимоя қилишини тасдиқлади", дейилган Оқ уй тарқатмасида.
Мавзуга оид
15:08
Трамп: Эрон билан тузилган муваққат келишув «тугади»
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
14:43 / 07.07.2026
Трамп Инфантинодан Балогунга жазони бекор қилишни сўраганини тан олди
09:14 / 07.07.2026