Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туризм йўналишида фаолият юритувчи давлат портали ишга туширилди
Ўзбекистон - туризм салоҳияти юқори давлатлардан бири ҳисобланади. Буни мамлакатга ташриф буюраётган сайёҳлар оқимининг йил сайин кўтарилаётгани ҳам кўрсатиб турибди. Шу боис Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистонда туризм йўналишини янада ривожлантириш бўйича турли давлат дастурлари қабул қилинмоқда ва тегишли кўрсатмалар берилмоқда.
Мана шу ишларнинг амалий натижаси сифатида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан янгиланган uzbekistan.travel давлат туристик порталини ишга туширилгани мисол бўлиши мумкин. Ушбу портал орқали маҳаллий ва ҳорижий сайёҳлар Ўзбекистоннинг қадимий ва навқирон шаҳарлари, сайёҳлик манзиллари билан яқиндан танишишлари мумкин бўлади.
Портал рус, инглиз, немис, француз, испан, хитой ва корейс тилларида ишлайди. Айни дамда портални янада бойитиш мақсадида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан туризм йўналишига доир турли материаллар тўпланмоқда. Яна шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, порталда қизиқарли материалларни ўқиш билан бирга ундан диққатга сазовор жойлар, кўнгиочар масканлар, музей ва тарихий обидалар ҳақида маълумот олиш имконияти ҳам мавжуд.
Мавзуга оид
12:02 / 18.06.2026
“Шовқин ва чангдан зада бўлдик” – портлатиш ишлари туризм қишлоғига тинчлик бермаяпти
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
18:31 / 09.06.2026