«МЮ» собиқ футболчиси Лукакунинг «МЮ» либосидаги суратини тармоққа жойлаштирди
«Манчестер Юнайтед» ва «Эвертон» клуби собиқ ҳимоячиси Фил Невилл ўзининг «инстаграм»даги саҳифасида «Эвертон» ҳужумчиси Ромелу Лукакунинг «қизил иблислар» либосида тушган суратини жойлаштирди ва унинг тагига «Буюк бир клубдан бошқа бир буюк клубга ўтмоқда», деган шарҳ ёзиб қолдирди.
Суратга яхшилаб эътибор қаратсангиз, унинг фотошоп қилинганини пайқаш қийин эмас. Лукакунинг бош қисми «МЮ»даги янги либос тақдимотида иштирок этган футболчилардан бирининг бошига алмаштириб қўйилган.
Ҳозирча, Лукакунинг трансфери бўйича расмий маълумотлар йўқ. «Манчестер Юнайтед» ташқари «Челси» ҳам футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда. Қизиқ томони, 2014 йилда «Челси» Лукакуни «Эвертон»га ўша пайтда клуб бош мураббийи бўлган Жозе Моуриньо талаби билан сотиб юборганди. Энди эса «МЮ»ни бошқараётган португалиялик футболчи қандай қилиб бўлмасин, Лукакуни қўлга киритиш ҳаракатига тушиб қолган.
Мавзуга оид
16:05 / 08.11.2024
«Олд Траффорд»да «Аморим-бол»: Янги мураббий қўл остидаги «МЮ» қандай тактик ечимлар тақдим этади?
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
16:20 / 02.11.2024
«МЮ»да янги бош мураббий. Клуб Рубен Аморимни танлашига 4 сабаб
17:38 / 28.10.2024