Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
12 миллион киши Хитойдаги сув тошқини зонасида
Фото: Getty Images
Марказий Хитойдаги давомли сел ёмғирлари натижасида 12,2 миллион киши фалокат зонасида қолди. Бу ҳақида 9 июль куни "Синьхуа" агентлиги хабар берди.
Хунань провинциясида 83 киши ҳалок бўлди ва бедарак йўқолди, дея маълумотларни келтиради маҳаллий маъмурият. Уларнинг орасидан 28 киши кўчкилар остида қолган, 22 нафари қулаган бинолар остида қолган, 4 нафари чўкиб кетган, яна 16 киши ер кўчиши ва бошқа сабаблар натижасида ҳалок бўлган.
1,62 миллион киши шошилинч равишда эвакуация қилинди, 470 мингдан зиёд киши шошилинч моддий ёрдамга муҳтож.
22 июндан буён давом этаётган кучли сел ёмғирлари Хунаннинг 53 минг турар-жойи вайрон бўлиши ва 68 мингининг жиддий талофот кўришига сабаб бўлди.
Воқеа натижаларини бартараф этиш учун 52 минг ҳарбий, полициячи, ўт ўчирувчи ва ҳукумат идоралари ишчилари жалб қилинган.
Мавзуга оид
17:20
Хитойда Тошкент шаҳар дренаж тизимини ривожлантириш бўйича 400 млн долларлик келишувга эришилди
09:06 / 25.05.2026
Хитой космосда инсоннинг узоқ яшашини ўрганмоқда
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
12:04 / 23.05.2026