Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» янги футболчи трансферини эълон қилди
«Рома» ҳимоячиси Антонио Рюдигер Лондоннинг «Челси» клуби сафини тўлдирди. Лондонликлар клуби расмий сайти, 24 ёшли ушбу германиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиб, клуб билан 5 йиллик шартнома имзолаганини маълум қилди.
Лондон клубида 24 ёшли футболчи 2-рақам остида тўп суради.
Бундан аввалги хабарларда ушбу трансфер қиймати 34 миллион фунт стерлингни ташкил қилиши мумкинлиги айтилганди. Футболчининг «Челси»да оладиган маоши миқдори йилига 3,5 миллион фунт.
«Янги жамоадошларим билан учрашувни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Расман «Челси» футболчиси бўлганимдан фахрланаман», — деган Рюдигер.

«Рома»га футболчи 2015 йилда «Штутгарт»дан ижара асосида келиб қўшилганди. Орадан бир йил ўтиб римликлар унинг трансфер ҳуқуқини тўлиқ сотиб олишганди.
Ўтган мавсумда Рюдигер римликлар сафида барча турнирлар доирасида 36 учрашувда майдонга тушган ва бир гол уриб, 4 голли узатма муаллифи бўлганди.
Антонио Рюдигер бироз олдинроқ Германия терма жамоаси билан Конфедерациялар Кубоги-2017 турнирида чемпион бўлганди.
Мавзуга оид
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
12:32 / 22.01.2026
«Барса»да камбэк, «Қорабоғ»да яна ғалаба. Кун ўйинлари
14:28 / 09.01.2026
Телевидениедан мураббийликка ўтган, Рунига ёрдамчилик қилган – «Челси»даги янги «ноунейм» ҳақида
13:35 / 05.01.2026