Жаҳон | 16:15 / 11.07.2017
3394
1 дақиқада ўқилади

ЕИ кенгаши Украина билан ассоциация келишувини маъқуллади

Фото: EPA

ЕИнинг барча 28 давлати ЕИ – Украина ассоциация келишувини маъқуллади. Бу ҳақда ЕИ кенгаши хабарномасида маълум қилинган.

"11 июль куни Кенгаш ЕИ номидан Украина билан ассоциация масаласини ҳал этишга қарор қилди", - дейилади ҳужжатда. 

Унда таъкидланишича, "бу жараённи ратификация қилиш чун якуний қадамдир".
"У келишувнинг 2017 йил 1 сентябридан кучга киришини таъминлайди", - дейилади хабарда. 

Нидерландия 14 июнда Украина билан ассоциация келишувини ратификация қилганидан сўнг, Кенгаш ҳужжатни маъқуллаш жараёнини бошлади. 

Ассоциация тўғрисидаги келишувнинг иқтисодий ҳамкорликка доир қисми 2014 йил 1 ноябридан, эркин савдо қисми 2016 1 январидан вақтинчалик асосда амал қилмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид