Жаҳон | 12:00 / 12.07.2017
14525
1 дақиқада ўқилади

АҚШда бешта самолётнинг тўқнашуви олди олинди

АҚШнинг Сан-Франциско шаҳри аэропортида бешта йўловчи самолётининг тўқнашуви олди олинди, деб хабар бермоқда CBC телеканали.

Хабарга кўра, Канаданинг Торонто шаҳридан парвоз қилган Air Canada компанияси самолёти қўниш чоғида хато туфайли учиш-қўниш йўлагига эмас, балки тўртта лайнер бўлган бурилиш йўлагига қараб йўл олган. 

Диспетчерларнинг кўрсатмалари сабаб авиаҳалокатнинг олди олинди, дея таъкидлайди телеканал. Air Canada экипажига яна баландликка чиқиш буйруғи берилган, лайнер иккинчи айланага қараб кетган, шундан сўнг керакли жойга қўнди.

«Агарда бу ҳақиқат бўлса, ҳодиса тарихдаги энг йирик авиаҳалокатга айланиши мумкин эди», - дея маълум қилди United Airlines собиқ учувчиси Росс Аймер.

Айни дамда аэропорт ходимлари ва авиакомпания вакиллари ҳодисани текширувдан ўтказмоқда.

Мавзуга оид