Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё Ёшлар иттифоқига раис сайланди
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди.
Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 30 июнь куни ёшлар билан ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижросини ташкил этиш бўйича ёшлар иттифоқи олдида турган долзарб вазифалар муҳокама этилди.
Шунингдек, Кенгаш аъзолари томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қашқадарё вилоят кенгашининг раиси этиб 1987 йилда Яккабоғ туманида таваллуд топган, бунгача “Камолот” ЁИҲнинг Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси вазифасида фаолият олиб борган Шомурод Сатторов сайланди.
Ёшлар иттифоқининг вилоят Кенгаш раиси вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тенглаштирилди.
Мавзуга оид
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026