Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп музокаралар ўтказгани Францияга ташриф буюради
АҚШ президенти Дональд Трамп музокаралар ўтказгани Францияга жўнамоқда. У Франция президенти Эммануэль Макрон билан учрашув ўтказади ва АҚШнинг Биринчи жаҳон урушига киришининг 100 йиллиги билан боғлиқ тадбирларда иштирок этади.
"Биз иккимиз учун манфаатли барча масалаларни муҳокама қиламиз. Улар орасида фикрларимиз тарқоқ масалалар бор, бироқ устида иккимиз биргаликда ишлаётган кўплаб масалалар ҳам мавжуд: террорчилик хавфи, Сурия ва Ливиядаги инқирозлар ва биз учун ўзаро манфаатли бошқа кўплаб масалалар", деб айтган Макрон.
ОАВ маълумотларига кўра, икки етакчи учрашуви 13 июлда Парижда бўлиб ўтади. Музокараларнинг асосий қисми Суриядаги вазият ҳамда АҚШ ва Франциянинг террорчиликка қарши кураши муаммосига ажратилади.
Мавзуга оид
09:25 / 03.07.2026
Франциянинг бир нечта ҳудудида ўрмон ёнғинлари авж олмоқда
09:45 / 01.07.2026
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026