«Абу-Сахий» бозорида телефон ўмариш билан шуғулланган аёллар ушланди
Тошкентнинг «Абу-Сахий» бозорида телефон ўғрилиги ва пулларни ўмариш билан шуғулланган икки аёл ушланди. Тошкент ИИББ матбуот брифингида маълум қилинишича, 2017 йилнинг 8 июль куни Каттабекова Ҳаёт ва Арипова Севаралар Чилонзор туманидаги «Абу-Сахий» бозорида савдо қилаётган Туроповага тегишли 1 млн 2 юз минг сўмлик «Samsung Galaxy J2», Бобоевага тегишли 1 млн 3 юз минг сўмлик «Samsung Galaxy Duos» телефонини ва Яминовга тегишли 1 млн 4 минг сўм нақд пулларни талон-тарож қилишиб, воқеа жойидан яширинишган. Икки ўғри дугона пул ва телефонлар савдо расталарида қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, хуфёна ўғрилик қилишган.
Шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида Каттабекова Ҳаёт ва Арипова Севаралар қўлга олиниб, улардан телефон аппаратлари ва нақд пуллар далилий ашёлар сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани Ички Ишлар Бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (яъни, ўғирлик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилиб, айбланувчиларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда. Шу муносабат билан, бу каби воқеалардан жабрланганлар бўлса, ички ишлар идораларига мурожаат қилишлари ёки 102 телефон рақамига қўнғироқ қилишлари мумкин.
Мавзуга оид
10:47
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
20:44 / 06.11.2024
Тошкентда метро станциясида ҳожатини чиқарган эркак бўйича маълумот берилди
13:06 / 06.11.2024