Трамп Сурия бўйича баёнот берди
Айни пайтда Сурияда иккинчи вақтинчалик сулҳ ҳақидаги ҳужжат устида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда пайшанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп Парижда франциялик ҳамкасби Эммануэль Макрон билан ўтказилган матбуот анжумани чоғида маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.
«Биз Суриянинг яна бир муаммоли қисмида иккинчи вақтинчалик сулҳ устида иш олиб бормоқдамиз», — деган Америка етакчиси.
Ўз навбатида Макрон, Трамп билан ўтказилган учрашувлари натижасида Сурия ва Ироқ бўйича ҳамкорликда иш олиб боришда давом этишга келишилганини айтиб ўтган. «Айниқса, урушдан сўнг йўл харитасини яратишда дипломатик ташаббусларни биргаликда олиб бориш учун имкониятларга эга бўлиш мақсад қилинди», — дея тушунтириш берди у.
Илгарироқ Суриянинг Даръо ва Ал-Қунайтра туманларида ўт очишни тўхтатиш борасида келишувга эришилган эди. Бу ҳақда Ҳамбургда ўтган «Катта йигирмалик» саммити давомида Трампнинг Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатидан сўнг эълон қилинган эди.
4 май куни Сурияда ўт очишнинг тўхтатилишини кафолатловчи давлатлар — Россия, Туркия ва Эрон Сурияда тўртта хавфсизлик ҳудудлари ташкил этиш ҳақида меморандум имзолашган эди. Улар мамлакатнинг Идлиб муҳофазаси; Латақия, Ҳалаб ва Ҳама ҳудудлари; мамлакат шимолидаги Ҳумс муҳофазаси; Шарқий Ғута; Сурия жанубида — Даръо ва Ал-Қунайтра муҳофазаларида амал қилади. Бу ҳудудларда қурол ишлатиш тақиқланади, бундан ташқари, у ерларга инсонпарварлик ёрдамлари жўнатилади.
Мавзуга оид
14:31
Кремл инаугурациядан олдин Путин ва Трамп ўртасидаги мулоқотни истисно этмади
13:58
«Трамп урушларни тўхтата олмайди» – америкалик сиёсатшунос Женнифер Брик
12:46
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
12:28