Ўзбекистон | 14:48 / 14.07.2017
7693
1 дақиқада ўқилади

12 июль куни Тошкентда 8 та ЙТҲ юз берди, 8 инсон жароҳатланди

Фото: Facebook/Водители Ташкента

2017 йилнинг 12 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 8 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 8 нафар шахс тан жароҳати олган, вафот этганлар йўқ. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

2017 йилнинг 12 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2470 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 820 тасини қўпол турдаги, 26 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган. 

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 12 июль куни жами 652 та ҳуқуқбузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 342 тасини светофорнинг тақиқловчи чироғига бўйсунмасдан ҳаракатланиш, 310 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.

Мавзуга оид