Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия фақатгина 50 нафар қочқинни қабул қилишга тайёр
Чехия ЕИ квоталари доирасида фақатгина 50 нафар қочқинни қабул қилиши ва ўз ҳудудида жойлаштириши мумкин. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Милан Хованец хабар берган.
Чехиялик вазир Италия ва Греция ҳукуматини Прагага топширилаётган қочқинларни хавфсизликка текшириш жараёнига риоя этмасликда айблади.
«Хавфсизликка текшириш: Сен террорчимисан ёки йўқ, саволи билан чекланмаслиги лозим. ЕИнинг ҳеч бир давлати квоталар бўйича шартнома шартларига риоя қилаётгани йўқ. Шунинг учун Прагага қўйилаётган барча айбловлар асоссиздир», - деган вазир. Унинг таъкидлашича, Рим ва Афина эришилган келишувларга риоя этаётгани йўқ.
«Чехия Республикаси қочқинлар муаммосининг фундаментал ечимини излашда ёрдам кўрсатишга тайёр», - дея қўшимча қилиб ўтган Хованец.
Мавзуга оид
09:14 / 27.05.2026
Чехиялик фуқаро Eurojackpot лотереясида 120 млн евро ютди
22:01 / 26.05.2026
Украинага ёрдам берувчи давлатлар коалицияси икки баробар қисқаргани маълум бўлди
20:20 / 01.05.2026
Ўзбекистон Чехиядан 10 та электропоезд сотиб олади
14:36 / 30.04.2026