Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой савдо марказида эрларни қолдириш мумкин бўлган "сақлаш хоналари" ташкил этилди
Хитой савдо марказларидан бирида аёллар учун эрларини вақтинча қолдиришларига "сақлаш хоналари" таклиф этилмоқда. Бу ерда аёллар дўконларда харид қилиш вақтларида турмуш ўртоқларини қолдиришлари мумкин бўлади, деб хабар қилмоқда маҳаллий The Paper нашри.
Газетанинг ёзишича, Шангҳайдаги Global Harbour савдо марказида рафиқаларининг ортидан дўконма-дўкон юришни истамаган эрлар учун махсус шишали хоначалар қўйилди. Ҳар бир капсула ичида стул ва компьютер бўлиб, унга 1990-йиллардаги ўйинлар ўрнатилган.

Ҳозирда бу хизмат бепул тақдим этилаётган бўлса-да, келгусида мижозлар телефон орқали унча катта бўлмаган ҳақ тўлашларига тўғри келади.

Бу хизматдан фойдаланишга улгурган эркаклар ғояга юксак баҳо беришган. Улардан бири, ўзини мактаб даврларига қайтгандек ҳис қилганини айтган. Яна бири бу ташаббусни маъқуллаган бўлса-да, вентиляция ёки кондиционер ўрнатилмаганидан нолиган. "Мен беш дақиқа ичида терга ботдим", — деган фойдаланувчи.
Мавзуга оид
11:41
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026
Хитой Тинч океанида узоқ масофали баллистик ракетасини синовдан ўтказди
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026