КХДР: «АҚШ ўз қўллари билан ўзига қабр қазимоқда»
Шимолий Кореянинг маълум қилишича, агарда БМТ Хавфсизлик кенгашида КХДРнинг “Хвасон-14” баллистик ракетаси синови бўйича резолюция маъқулланса, ушбу мамлакат жавоб чораларини кўради.
Life’нинг хабар қилишича, мамлакат ТИВ вакили баёнотида гап қандай санкциялар ҳақида кетаётгани ойдинлаштирилмаган, бироқ таъкидланишича, АҚШ (ушбу резолюция ташаббускори) ўз қўллари билан ўзига қабр қазимоқда.
- АҚШ бизнинг стратегик мақомимизга тўғридан-тўғри назар солиб, фикрлашнинг ўрнига, босим ва санкциялар сиёсатини маъқул кўрмоқда. Шу тариқа, улар ўз қўллари билан ўзига қабр қазишмоқда, - дея таъкидланади Пхеньяннинг баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, КХДР Пхёнан-Пукто вилояти ҳудудидан 4 июль куни эрталаб баллистик ракета учирди. Ракета Япон денгизига қулади.
Мавзуга оид
00:54
Путин Трампни президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади
23:51 / 07.11.2024
АҚШдаги тадқиқот марказидан 40 га яқин маймун қочиб кетди
23:15 / 07.11.2024
Трамп — президент! У Украинадаги урушни тўхтата оладими?
22:15 / 07.11.2024