Жаҳон | 17:48 / 15.07.2017
5431
1 дақиқада ўқилади

Мисрда сайёҳларга ҳужум қилган шахс ИШИД билан боғлиқ бўлган

Фото: Bild

Мисрнинг Хургада шаҳрида сайёрларга пичоқ билан ҳужум қилган эркак ИШИД террорчилик гуруҳининг кўрсатмалари бўйича ҳаракат қилган.

Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри Миср махсус хизматларидаги манбага асосан ёзмоқда.

Таъкидланишича, эркак экстремистлар билан интернетда алоқага киришган, улардан хорижликларга ҳужум қилиш бўйича кўрсатмалар олган.

Аввалроқ Мисрдаги курортда ҳужум юз бериб, хорижлик сайёҳлар ўлдирилгани хабар қилинганди. Расмий Берлин эса Мисрда немис фуқаролари ўлдирилганидан «қаттиқ ғазабда» эканини маълум қилди.

Фото: Bild 

Мавзуга оид