Жаҳон | 15:15 / 16.07.2017
16223
2 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Туркия бўйлаб 15 июль воқеалари бир йиллиги нишонланди

Туркияда 2016 йил 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси юз берган давлат тўнтаришига бир йил тўлган кун биродарлик ва бирлик куни сифатида кенг миқёсда нишонланди.

Анқара ва Истанбул шаҳарларида минглаб кишилар кўчаларга чиқиб, тинч митинглар ўтказишди ва қурбонларни хотирлашди.

2017 йил 15 июлидан 16 июлига ўтар кечаси соат 02:30 да президент Ражаб Тойиб Эрдўған  Буюк миллат мажлиси (парламент) биноси олдида чиқиш қилди. Тадбир давомида қуръон тиловати қилиниб, марҳумлар учун дуо ўқилди.

Президент ўз чиқишида Туркия халқи хоинлар 40 йил давомида тайёргарлик кўрган давлат тўнтаришига уринишни 20 соат ичида бартараф этганини эътироф этди.

У бу воқеалар фақат давлат эмас, халқ ҳам кучли бўлиши кераклигини кўрсатишини таъкидлаган.

«Акс ҳолда биз бир кун ҳам яшай олмаган бўлардик, Туркиянинг ҳалокатини кутадиган душманлар кўп. Агар уларнинг номларини санай бошласам, бу навбатдаги кенг кўламли халқаро инқирозни бошлаб бериши мумкин», -деган Туркия президенти.

Кейинроқ Эрдўған Истанбулга бориб, давлат тўнтаришига уриниш вақтида эгаллаб олинган кўприк яқинида чиқиш қилди ва 15 июль воқеалари қурбонлари хотирасига бағишланган ёдгорликни очиб берди.

«Кун» фотосуратчи Шерзод Икрамутдинов томонидан олинган суратлар жамланмасини тақдим этади.

Бу тўрт бармоқ Эрдўған томонидан доимо такрорланадиган «Бир миллат, Бир байроқ, Бир Ватан, Бир давлат» (Tek Millat, Tek Bayrak, Tek Vatan, Tek Davlet) шиорини англатади. Туркия халқи бўлиб июль воқеаларидан сўнг бу шиор остида янада қаттиқроқ жипслашди. 

 

Мавзуга оид