Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон МСК 29 кишидан президентликка номзод сифатидаги аризасини қабул қилди
Қирғизистон Марказий Сайлов комиссиясига 29 нафар фуқародан мамлакат президентлиги учун номзоди илгари сурилган аризалар қабул қилинган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги мамлакат МСКга асосланиб хабар қилмоқда.
"Сўнгги ариза Арсланбек Малиевдан олинди", -дейилади хабарда. Бу номзод аввалроқ республика миллий парламенти депутати ҳам бўлган. "Беш киши партиялар съездлари вақтида илгари сурилган, қолганлари мустақил номзодлардир", - дея баёнот берган МСК.
Партиялар томонидан ҳозирги бош вазир Сооронбой Жээнбеков, собиқ бош вазир Темир Сариев, собиқ спикер Адахан Мадумаров, парламент фракцияси етакчиси Бакит Торобоев ва собиқ омбудсмен Турсунбек Акун номзодлари илгари сурилди.
Умуман, номзодларни илгари суриш август ойига қадар давом этади. Давлат раҳбарлиги учун сайловлар 15 октябрда бўлиб ўтади. Республиканинг амалдаги президенти Алмазбек Атамбаев унда иштирок этмайди, чунки мамлакат қонунчилиги фуқароларга бир марта 6 йиллик президент лавозимини эгаллаганидан кейин иккинчи муддатга сайланишни тақиқлайди.
Мавзуга оид
12:00
Қирғизистонда Starlink интернети ишга тушди
09:41 / 23.05.2026
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга кўпроқ бормоқда?
20:09 / 21.05.2026
БМТ Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон тайёрлаган резолюцияни қабул қилди
18:27 / 19.05.2026