Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лавров Россиянинг Америкадаги дипломатик мулки билан боғлиқ вазиятни “ўғрилик” деб баҳолади
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиянинг АҚШдаги дипломатик мулкини ҳибсга олиш билан боғлиқ жараённи "кундузги ўғрилик"ка қиёслади.
Аввалроқ, Оқ уйнинг юқори лавозимли мулозими РИА Новости билан суҳбатда бу борада Вашингтон позициясини билдирган эди. Унинг айтишича,Оқ уй Россия дипломатик мулкини "бирор нарса эвазига" қайтариш ниятида.
"Манба махфий? Демак, у уларнинг виждони тоза эмаслигини тушунади. Бу хабарнинг ўзига тўхталадиган бўлсак, бу кундузи содир этилган ўғриликка ўхшайди. Катта йўл ёқасидаги бандитлар, айтиш мумкинки, бу вазиятни изоҳламоқда. Икки томонлама ҳукуматлараро ҳужжат билан ратификация орқали мустаҳкамлаб қўйилган мулкни қандай қилиб олиб қўйиш мумкин? Уни қайтариш учун эса "меники, бу меники, сеникини тақсимлаймиз" қоидасини ишга солиш", — деган Лавров журналистларга.
Шу билан бир вақтда, Россия ТИВ раҳбари Дональд Трамп маъмуриятида "соғлом фикрлайдиган кишилар" борлигига ишонч билдириб, улар "дипломатик мулкни ҳибсга олиш ва 35 нафар дипломатни оилалари билан мамлакатдан чиқариб юбориш қарори — Обама маъмурияти томонидан ўлим талвасаси чоғида чиқарилган"ини яхши англашади", деган фикрни билдирган.
Унинг сўзларига кўра, Обама маъмурияти ўша вақтда "Трамп маъмурияти тиклай олмаслиги учун Россиянинг Вашингтон билан алоқаларини қандай қилиб вайрон қилишни билмаган эди".
Мавзуга оид
23:13 / 06.07.2026
Путин Украина билан урушни тугатмоқчи – Трамп
21:57 / 06.07.2026
Украина дронлари илк бор Омск нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди
10:15 / 06.07.2026
Британия давлат хизматчилари аккаунтлари ҳакерлик ҳужумига учради
09:50 / 06.07.2026