Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ бизнес-марказидаги робот қўриқчи фавворага ғарқ бўлди
Фото: Twitter.com/gregpinelo
АҚШ пойтахти Вашингтондаги савдо ва бизнес мажмуасида қўриқчилик қилиб юрган Knightscope K5 роботи кутилмаганда фаввора томонга йўл олиб, унга шўнғиди ва чўкиб кетди, деб ёзмоқда The Verge нашри.
Нашрга кўра, Knightscope роботи Georgetown Waterfront мажмуасида жойлашган "фавворага тўғри борган". Роботнинг ўзини бундай тутиши сабаби ҳозирча номаълум. Бундан ташқари, робот ишдан чиққан-чиқмаганига ҳам ойдинлик киритилмаган. "У ўзининг ишини ёқтирмаганмикан? У даҳшатли янгиликлардан хабар топгандир? У келажак ҳозир бўлмаслигини тушуниб етгандир?" — деб ёзади нашр.

Маълум қилинишича, ушбу роботларни ишлаб чиқарувчи Knightscope компанияси робот "ҳақиқий қўриқчидан яхшироқ эканини, чунки иш вақтида зерикмаслиги"ни таъкидлаганди.
Knightscope K5 роботи ракетасимон шаклга эга. Унинг вазни 136 кг бўлиб, бўйи 1,5 метрни ташкил этади.



Мавзуга оид
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026
Рубио АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини айтди
20:13 / 22.05.2026
Тобора кўпроқ америкаликлар Трампнинг иқтисодий сиёсатидан норози
19:51 / 22.05.2026