Жамият | 18:31 / 19.07.2017
11893
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 13 млн сўмлик мол-мулкни ўғирлаган аёл қўлга олинди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йилнинг 14 июль куни тахминан соат 12:30ларда Маҳфуза Абдуллаева Олмазор тумани ҳудудида фуқаро Маъмуржон Қурбоновнинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) хонадонида бўла туриб, унга тегишли бўлган жами 13.295.000 сўмлик мол-мулкини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Мавзуга оид