Спорт | 23:01 / 19.07.2017
24568
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон-U23 Осиё чемпионатига чиқди

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи D гуруҳи 3-турида мезбон БАА U-22 термасига қарши баҳс олиб борди.

2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичининг тўғридан-тўрғи йўлланмаси учун кечган ўйинда Исломжон Қобилов ва Жавоҳир Сиддиқовнинг голлари Ўзбекистон ёшлар термасига ғалаба келтирди. 

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичининг дастлабки ўйинда Равшан Ҳайдаров шогирдлари Ливанни (3:1), иккинчи турда Непални эса (2:0) таслим қилганди. Ўтказилган уч ўйинда 100 фоизлик натижа кўрсатган Ўзбекистон U-22 термаси биринчи бўлиб ОЧ йўлланмасига эга бўлди. 

U-23 ОЧ саралаши
D гуруҳи, 2-тур
19 июль, чоршанба

БАА – Ўзбекистон 0:2 (0:0, 0:2)

Голлар: Исломжон Қобилов (67), Жавоҳир Сиддиқов (90)

БАА U-22: Муҳаммад Бусанда, Аҳмад Рашид, Саид Жума ал-Саади, Муҳаммад Абдулбосит, Мажид Иброҳим, Аҳмад Ҳусайн ал-Ҳашми, Муҳаммад ал-Акбари, Муҳаммад Рашид, Холид Иброҳим, Суҳаил Аҳмад Саид, Абдулазиз Салим ал-Кааби.

Ўзбекистон U-22: Ботирали Эргашев, Исломжон Қобилов, Акрам Комилов, Достон Турсунов, Аббос Отахонов, Азизжон Ғаниев, Жасур Яхшибоев (Дониёр Нарзуллаев, 75), Жавоҳир Сиддиқов, Одил Ҳамробеков (Абдужамол Исроилов, 89), Шароф Муҳитдинов, Забиҳилло Ўринбоев (Бобур Абдухолиқов, 90).

Мавзуга оид