Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқ уй: Путин ва Трампнинг “махфий” учрашуви ҳақидаги хабарлар Россияга қарши жазаванинг давом этиши
Оқ уй расмий вакили Сара Сандерс АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия етакчиси Владимир Путиннинг G20 саммитидаги “махфий” учрашуви ҳақидаги хабарларни “Россияга қарши жазаванинг давом этиши” дея баҳолади. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар бермоқда.
“Бу расмий кечки овқат эди, у ГФР канцлери томонидан ташкил этилди. У ерда 40 киши бор эди. Улар кечки овқат давомида қисқа мулоқотда бўлишди”, - дея маълум қилди Оқ уй расмий вакили.
Шу билан бирга, Сандерснинг таъкидлашича, сиёсатчиларнинг ушбу суҳбатини учрашув, деб аташ “аҳмоқликдир”.
Аввалроқ баъзи ОАВ Путин ва Трамп G20’да “махфий” учрашув ўтказишганини хабар қилди. Кейинчалик Трамп бу “махфий” учрашувга ойдинлик киритди.
Мавзуга оид
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
17:14 / 03.07.2026
Путиннинг рейтинги яна пасаймоқда
19:04 / 30.06.2026