Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Саудия, Кувайт ва Қатарга боради, жиддий музокаралар кутилмоқда
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 23-24 июль кунлари Саудия Арабистони, Кувайт ва Қатарга ташриф буюради. Бу ҳақда “Анадолу” давлат раҳбари матбуот хизматига асосан хабар қилмоқда.
Президент матбуот хизматидан айтилишича, Эрдўғаннинг кун тартибидан Қатар билан боғлиқ вазиятга ечим топиш бўйича музокаралар ўрин олган.
Туркия раҳбари Жиддада Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ол Сауд, шунингдек, қироллик валиаҳд шаҳзодаси, бош вазир ва мудофаа вазирлиги раҳбари Муҳаммад бин Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд билан музокаралар олиб боради.
Кувайтда эса Эрдўған амир шайх Саад ал-Абдулла ас-Салом ас-Сабоҳ билан кўришади. Қатарда давлат амири шайх Тамим бин Хамад Ал Таний билан музокаралар режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
11:49 / 25.06.2026