Жаҳон | 18:06 / 21.07.2017
9197
2 дақиқада ўқилади

Лавров Трамп ва Путиннинг G20’даги яна бир эҳтимолий учрашуви ҳақида ҳазил қилди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ ва Россия етакчилари Владимир Путин ҳамда Дональд Трампнинг G20 саммити давомидаги учрашувлари сонига алоқадор маълумотга изоҳ бера туриб, Путин ва Трамп саммитда “уч маротабадан ҳам кўпроқ учрашишлари мумкин эди”, дея маълум қилди.

“Улар уч маротабадан ҳам кўпроқ учрашишлари мумкин эди”, - дея маълум қилган Лавров NBC’га берган интервьюсида.

Шунингдек, Лавров яна бир учрашув қаерда ўтказилиши мумкинлиги бўйича ҳам ҳазил қилган.

“Балки, улар ҳожатхонага ҳам бирга боришган”, - деган ҳазил қилиб Россия ТИВ раҳбари. 

Аввалроқ қатор ОАВ: Путин ва Трамп G20’да “махфий” учрашув ўтказишганини хабар қилди. Трамп эса Путин билан “махфий” учрашувига ойдинлик киритди. Оқ уй Путин ва Трампнинг “махфий” учрашуви ҳақидаги хабарларни Россияга қарши жазаванинг давом этиши, деб баҳолади.

Мавзуга оид