Жаҳон | 07:56 / 21.07.2017
5709
1 дақиқада ўқилади

Lufthansa самолёти қаҳва тайёрлайдиган машина туфайли фавқулодда қўнди

Lufthansa авиакомпаниясининг Мюнхен-Ар-Риёд рейсини амалга ошираётган Airbus A330 самолёти Кипрда фавқулодда қўнди. Бу ҳолатга бортдаги қаҳва тайёрлайдиган машинанинг бузилиб қолгани сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда Stuttgarter Zeitung.

Хабарга кўра, бортида 186 йўловчи бўлган самолётни фавқулодда қўндириш ҳақидаги қарорга куйган нарсанинг ҳиди сабаб бўлган.

Йўловчилар эвакуация қилинганидан сўнг маълум бўлишича, бундай ҳид ишдан чиққан қаҳва тайёрлайдиган машина туфайли юзага келган.

Аввалроқ Lufthansa самолёти жазирама об-ҳаво туфайли Туркияда фавқулодда қўнгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид