Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Неймар «ПСЖ»га ўтишга жуда яқин турибди, унинг отасига 40 млн евро таклиф қилишди
«Барселона» ҳужумчиси Неймар «ПСЖ»га ўтишга жуда яқин турибди, деб хабар берди Catalunya Radio француз жамоасидаги манбага асосан.
Нашр маълумотларига кўра, келишув 95 фоизга расмийлаштириб бўлинган. Футболчининг отаси қатор ҳужжатларга имзо чеккан, улардан бирига кўра у трансфер рўй берадиган бўлса, «ПСЖ»дан 40 млн евродан кўпроқ маблағ олади. Трансфер қиймати 222 млн еврони ташкил этиши керак, бу ўйинчининг шартномасида белгилаб қўйилган. «Барселона» нархни тушириш ҳақида музокаралар олиб боришдан бош тортаётгани ва келишувга парижликларнинг футболчиси киритилишига рози бўлмаётгани хабар берилди.
Неймар бу ҳолатда сўнгги қарорни ўзи қабул қилади. «Барселона» раҳбарияти у билан келажагини муҳокама қилган, бироқ бразилиялик учрашув давомида якуний жавобни бермаган.
Мавзуга оид
19:28 / 08.07.2026
Афсоналарнинг кўз ёшлари ва Трампни тролл қилган Белгия. ЖЧда 1/8 финалнинг асосий воқеалари
16:40 / 06.07.2026
Неймар Бразилия миллий жамоаси билан хайрлашди
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
15:43 / 31.05.2026