16:11 / 22.07.2017
10085

Бектемирда аёл кишига зўрлик ишлатиб, талончилик қилган шахс ушланди

2017 йилнинг 19 июль куни тахминан соат 00:35ларда Бекзод Нортожиев ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ равишда талон-торож қилиш мақсадида, Бектемир тумани ҳудудида, фуқаро Гулмира Бекпулатованинг (жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган) соғлиги учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унга тегишли бўлган жами 1.190.000 сўмлик мол-мулкини эгаллаб олган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан, Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми «а» банди (талончилик, яъни соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, ўзганинг мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Юқоридаги шахснинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этиши мумкин.

Top