Тошкентда Малайзиянинг UPSI университети томонидан халқаро анжуман ўтказилди
21-22 июль кунлари Ўзбекистон Давлат жаҳон тиллари университетида Cултон Идрис номидаги Малайзия педагогика университети (UPSI) ҳамда Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда Малай тилини тарғиб қилиш бўйича 5-Халқаро анжумани ташкил этилди. Анжуманга Cултон Идрис номидаги Малайзия педагогика университетининг 50дан ортиқ вакиллари ташриф буюришди.
2012 йилдан бери ўтказиб келинадиган мазкур анжуманнинг бу йилги мавзуси "Гўзал нутқ бой маданиятнинг бир қисми сифатида"га бағишланди. Тадбирда дипломатик корпус вакиллари, педагоглар, талабалар, тадқиқотчилар иштирок этишди.
Жорий йилда Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 25 йиллиги ҳам нишонланади. Икки кун давом этган халқаро анжуман мамлакатлар ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Дато Норъаини бинти Абд Ҳамид, Малайзиянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси:
"Cултон Идрис номидаги Малайзия педагогика университети (UPSI) Малайзиянинг энг нуфузли университетларидан бири саналади. Олийгоҳ томонидан ташкил этилган бугунги анжуманда ҳам ёшлар учун бериладиган имкониятлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Малайзияда талабаларнинг таҳсил олиши учун барча шарт-шароитлар яратилган. Улар ўзини бегона ҳис этишмайди. Сабаби, мамлакатларимиз ўртасида ўхшаш жиҳатлар жуда кўп. Ҳозирда кўплаб Ўзбекистонлик ёшлар Малайзияда таҳсил олишади. Бу ерда сиз исталган мутахассисликдаги олий ўқув юртларини топишингиз мумкин".
Муҳаммад Шатар Сабран, Профессор, UPSI университети ректори:
"Икки кун давомида ЎзДЖТУ билан ҳамкорликда семинарда иштирок этдик. Бизнинг университет жаҳоннинг кўплаб олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйган. Ташрифимиздан мақсад - бу ердаги таълим тизими билан яқиндан танишиш ва Ўзбекистонлик талабаларни малай тилини ўрганишга жалб қилиш, UPSI олийгоҳида яратилган имкониятлар билан танишиштиришдир. Ўйлаймизки, ушбу ҳамкорлик лойиҳалари доирасида икки мамлакат ўртасидаги тажриба алмашинуви янада мустаҳкамланади. Профессор ўқитувчилар, мутахассислар, талабаларнинг Малайзияда малака оширишлари, шу билан бирга, Малайзиялик талабаларнинг ҳам Ўзбекистонга келиб, таҳсил олишлари учун янги имкониятлар эшиги очилади. Мен ёшларимиз таълим соҳасидан ташқари, мамлакатнинг маданияти, тарихий обидалари билан ҳам яқиндан таниши лозим деб ҳисоблайман. Ана шунда хорижий тилни ўрганиш осон кечади, давлатлар орасидаги дўстона муносабатлар эса бардавом бўлади".
Мавзуга оид
19:25 / 31.10.2024
Тошкентда иссиқлик энергияси тарифи яна оширилди
07:30 / 31.10.2024
Тошкентнинг уч туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
19:41 / 30.10.2024
Тошкентга тўртта кириш дарвозаси қурилади
10:10 / 29.10.2024