Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» Неймарни кўндира олмади
Халқаро чемпионлар кубоги доирасида бўлиб ўтган «Барселона» – «Ювентус» учрашувидан кейин каталонияликлар клуби раҳбарияти ҳамда Неймарнинг отаси ва футболчининг ўзи ўртасида навбатдаги музокара бўлиб ўтган.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра, мазкур учрашув муваффақиятсиз якунланган.
Хабарда Неймар «ПСЖ»га ўтишга жиддий мақсад қилгани маълум бўлгани айтилган.
Бундан аввалроқ «Барселона» етакчилари Леонель Месси, Жерар Пике, Луис Суарес ва бошқа футболчилар жамоадошларини қолишга кўндириш учун у билан гаплашишгани маълум қилинганди.
Кейинроқ Лионель Месси инстаграмдаги саҳифасидан Неймар билан тушган суратларни ўчириб ташлади ва бу каталониялик мухлисларнинг ташвишини оширди.
Айни вақтда, «ПСЖ» Неймарни сотиб олмоқчи ва унга катта маош тўламоқчи.
Мавзуга оид
19:28
Афсоналарнинг кўз ёшлари ва Трампни тролл қилган Белгия. ЖЧда 1/8 финалнинг асосий воқеалари
16:40 / 06.07.2026
Неймар Бразилия миллий жамоаси билан хайрлашди
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
15:43 / 31.05.2026